Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди

Khoja
8 сен 2025
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола қайси футболчини жамоадан эрта тарк этганидан афсусда эканлигини айтди.

"Бу саволнинг жавоби жуда осон. Хесус Навас билан кам ишлаганимдан афсусдаман, у биз билан кўпроқ қолиши лозим эди", - деди Гвардиола.

Маълумот учун, Хесус Навас "Манчестер Сити"да 2013-17 йилларда ҳаракат қилган. Гвардиола эса "шаҳарликлар" устози сифатида 2016 йилдан бери фаолият олиб боради.

Шундан сўнг ярим ҳимоячи "Севилья" таркибида 2024 йилга қадар фаолият олиб борди. У фаолияти давомида АПЛ чемпионлигини қўлга киритан, шунингдек, Англия кубоги (2 марта), Испания кубоги, Суперкубоги, 4 марта УEФА кубоги ва УEФА Суперкубогида ғалаба қозонган. 

Бундан ташқари, Навас Испания футболи тарихида миллий жамоа билан тўртта совринни қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади. У терма сафида 2 карра Европа чемпиони, Жаҳон чемпиони ва Миллатлар лигасида зафар қучган.


KhojaMuallif
Manba: championat.com