

“Илк дақиқаларданоқ вазиятларни юзага келтирдик, 5-10 дақиқа ичида 2-3 имкониятга эга бўлдик. Умумий олганда бу жуда яхши ўйин бўлди.
Раҳим Стерлинг эса биринчи голни қойилмақом тарзда урди, иккинчи голда ажойиб ҳаракат қилди. Унинг ўзига бўлган ишончи ва агрессивлиги сезилиб турди. У доимо қандайдир вазиятларни ярата олади.
Бизга жуда ҳам кўп очко керак. Ким билан рақобатлашаётганимизни биламиз. Энг яқин таъқибчимиз бу “Ливерпуль”. Даражани ҳисобга олсак, улар кўп очко йўқотишмайди. Уларда охирги 10 йилликдаги энг яхши таркиб бор. Биз кўплаб ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак бўлади”, дейди Гвардиола.



