

"Ягона ўзгариш Хусанов билан боғлиқ эди, чунки Винисиус кўпинча ўша ҳудудда пайдо бўлади ва бу майдонни назорат қилиш керак эди.
Мен "Ньюкасл"га қарши ўйинда ротация ўтказгандим, у ерда 11 нафар бошқа ўйинчи майдонга тушди ва ҳамма нарса яхши бўлди, шунинг учун нима ҳақида гапираётганимни тушунишга ҳаракат қилинг.
Режанинг бир қисми шундан иборат эдики, вингерлар чуқурроқ тушиши, марказдаги ўйинчилар эса бўш зоналарни топиб, жарима майдонига яқинроқ ўйнаши, тўпни ҳужумчи ва иккинчи форвардга етказиб бериб, орқада тажрибали ва тез ўйинчилардан фойдаланиш керак эди", — деди Гвардиола.



