

Немис гранди бу баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Бавария" 16 турда ўз дарвозасидан 3 маротаба гол ўтказиб юбориб Германия чемпионатининг рекордини ўрнатди.
"Жамоамнинг ўйинидан кўнглим тўлди. "Фрайбург" ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилди, аммо бизнинг ҳужум чизиғимиз ўзини кўрсата олди. "Бавария"да 13та голли имконият бўлди, лекин рақиб дарвозабони яхши ўйнади. Футболчиларимга қойил" - дейди мутахассис.



