Гвардиола фарзандини йўқотган "Борнмут" футболчисининг кўнглини кўтарди

Aslanov Jasurbek
15 фев 2017
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Борнмут"га қарши АПЛнинг 25-тур учрашувидан сўнг, янги туғилган қизи 2015 йилда вафот этган рақиб жамоа ярим ҳимоячиси Гарри Артернинг кўнглини кўтарди.

"Бу воқеа юз берганидан афсусдаман. Сизларга энг яхши ниятларимни тилайман" - дейди Гвардиола.

"У тез орада ота бўлади ва мен ва унинг аёлини табрикладим. Содир бўлган воқеадан хабарим бор ва энди ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман" - дейди интервьюда мутахассис.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sky Sports