

"Сиз "Барселона" каби ўйнасангиз, стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди. Натижа қандай бўлиши муҳим эмас. "Барселона"ни севадиган одамлар қанчалик фахрланишаётганини қаранг", – деди мураббий.
Гвардиола каталонияликларнинг рақибларини ҳам мақтаб, 2022/23 йилги Чемпионлар Лигаси финалини, "Сити" "Интер"ни мағлуб этганини эслади.
"Менимча, "Интер" қанчалик кучли жамоа эканлигини яна бир бор исботлади, бу биз Чемпионлар Лигасида мағлуб этган ўши "Интер". Улар ажойиб ҳимояланишади ва жисмонан бақувват", – деди у.

Жамоалар дуранг ўйнади ва иккинчи ўйинда финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. "Жузеппе Меацца" стадионида ўтадиган беллашув 6 майдан 7 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади.



