

"Манчестер Сити" бош мураббийи ушбу совринни бешинчи марта қўлга киритмоқда. Пеп бундан олдинги 5та чемпион бўлган мавсумидан тўрттасида йил мураббийи бўлганди. Булар: 2017/2018, 2018/2019, 2020/2021 ва 2022/2023 йилги мавсумлар.
Бу борада Гвардиоладан олдинда фақат Сэр Алекс Фергюсон бор. "Манчестер Юнайтед" собиқ устози АПЛда 11 марта мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилган.
Англия Премьер лигасида энг кўп бор йилнинг энг яхши мураббийи бўлган мутахассислар:
1. Сэр Алекс Фергюсон - 11 марта
2. Хосеп Гвардиола - 5
3. Жозе Моуринью - 3
4. Арсен Венгер - 3
5. Юрген Клопп - 2 марта.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола жорий мавсум АПЛда 6-бор чемпион бўлганди. Бу борада ҳам ундан олдинда фақат Фергюсон бор - 13та чемпионлик.



