Гвардиола: "3:0дан кейин кўп жамоалар бўшашади"

Mirjalol Normatov
23 сен 2018
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 6-тури доирасида "Кардифф" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўпчилик жамоалар иккинчи бўлимда 3:0дан кейин бўшашади. Бироқ биз ундай эмасмиз, барқарор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик ва шундай бўлди ҳам.

Ҳафта ўртасида биз ёқимсиз натижалар қайд этдик. Шу боисдан барчасини яхшилаш учун анчагина тер тўкдик. Ниҳоят, кучли ўйин кўрсата олдик", - деди Гвардиола.

"Сити" айни дамда 16 очко билан АПЛ турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC