Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"

Sherzod Nurmatov
6 янв 2026
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол ўнг оёғининг катта болдир суяги синишидан сўнг клуб мухлисларига мурожаат қилди.

"Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди. Мен ким эканимни ва қаердан келганимни биламан! "Сити" мухлисларига чексиз қўллаб-қувватлов учун раҳмат! Сизларни яхши кўраман ва ҳар куни майдонга янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун курашаман — "Манчестер Сити" жангчиси сифатида", – деди Гвардиол.

Футболчи жароҳатни Англия Премьер-лигасининг "Челси"га қарши ўйини (1:1) иккинчи таймида олганди. Клубнинг маълум қилишича, ҳимоячини шу ҳафта операция кутиб турибди. Ҳозирда жароҳат даражаси ва тикланиш муддатларини аниқлаш учун қўшимча текширувлар олиб борилмоқда.

Йошко Гвардиол "шаҳарликлар" ҳимоя чизиғининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади ва унинг қайтиши мавсумнинг қолган қисмида Хосеп Гвардиола жамоаси учун жуда муҳим бўлади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: BBC