Ғуломҳайдар Ғуломов: "Тезкор гол фойдамизга ишлади"

Narzulla Saydullayev
23 янв 2020
"Бунёдкор" ва "Ал Завра" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ саралаш баҳсида мезбонлар таркибида бир қатор янги футболчилар дебют учрашувини ўтказди.

Хусусан дастлабки дақиқалардан Ҳумоюн Муртозоев, Суҳроб Ярашев, Сардор Абдураимов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Селим Нурмурадов ҳаракат қилган бўлса, захирадан майдонга Ғуломҳайдар Ғуломов тушди.

Ушбу учрашувдан кейин микст-зонада унверсал футболчи Ғулом Ҳайдар Ғуломовнинг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менимча кучли жамоага қарши тўп тепдик. Тезкор гол уриб олганимиз фойда келтирди. Рақиб бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишга уринди. Бизда эса тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланиш имконияти туғилди. Муҳими ғалаба қозониб, стадионга келган мухлисларга хурсандчилик улашдик. Мураббий жамоадаги футболчиларнинг нималарга қодир эканлигини яхши билади.

Захирадан тушаётганимда бош мураббий кўп ҳам гапирмади. Майдоннинг қайси қисмида ўйнашимни айиб омад тилади. Барча кўрсатмалар баҳсдан олдин берилганди. Барчамиз ягона мақсад остида бирлашдик ва кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлдик", - деди Ғуломов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia