

Клуб ижрочи директори Ҳасанбой Эгамбердиевнинг "СА"га берган хабарига кўра жамоага ҳозирга қадар "Пахтакор" клуби ёш ҳимоячиси Азамат Абдуллаев ва Владислав Пурак каби футболчилар қўшилишган. "Гулистон" бу йил биринчи лиганинг биринчи босқичида кучли саккизликка киришни мақсад қилмоқда.
Бугун жамоа Рауф Инилеев бошчилик қилаётган Қозоғистоннинг "Мақтаарал" клуби билан Янгиерда назорат учрашувини ўтказади. Учрашув соат 15:00да бошланади.
Энвер Гафаров.
Бугун жамоа Рауф Инилеев бошчилик қилаётган Қозоғистоннинг "Мақтаарал" клуби билан Янгиерда назорат учрашувини ўтказади. Учрашув соат 15:00да бошланади.
Энвер Гафаров.



