

"Позитив бўлиш керак, "Барселона"дан "Камп Ноу"да очко олиш - ғалаба каби.
Ғалабага жуда яқин эдик, аммо натижадан кўра, жамоанинг сўнгги уч йил мобайнидаги жамоавий руҳиятидан хурсандман ва умид қиламизки, бу давом этади", - дейди Морено.
"Барселона" 8 очко жамғарди ва айни дамда жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Гранада" эса 3 очко билан 17-ўринга жойлашган.



