Globo Esporte: «МЮ» Неймар учун 190 миллион евро сарфламоқчи

«Манчестер Юнайтед» Бразилия терма жамоаси ҳамда «Барселона» ҳужумчиси Неймарни сотиб олишни мўлжалламоқда.


"Манчестер Юнайтед" клуби "Барселона"га Неймарнинг шартномасида кўрсатилган 190 миллион еврони тўлаб бермоқчи деб хабар бермоқда Globo Esporte.

Неймарнинг ўзи ҳам "қизил иблислар" сафига ўтишга қарши эмас. Бироқ ушбу трансфер ушбу ёзда амалга ошиши сўроқ остида дейилади манбада.

Агарда ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, унда бу харид жаҳон футболидаги энг қиммат трансфер бўлади.
Ҳозирча дунёнинг энг қиммат трансферини "Реал" амалга оширган. "Қироллик клуби" Гарет Бэйл учун "Тоттенхэм"га 100 миллион евро тўлаб берганди.

Manba: sports.ru