Германияда ўйновчи мураббий ўзини захирадан майдонга туширди, сўнгра ҳакам томонидан четлатилди

Оқил Абдубарноев
8 мар 2024
Германия Қуйи Рейн кубоги чорак финалида "Рот-Вайс Эссен" "Юрдинген" устидан ғалаба қозонди.

Учинчи дивизион вакили "Юрдинген" 1:2 ҳисобида ютқазаётган пайтда жамоанинг ўйновчи мураббийи уст-кийимларини ўзгартириб, 78-дақиқада ўзини захирадан майдонга туширди. 

Аммо у учрашув сўнгида ҳакам билан баҳсли вазиятда тортишгани учун томонидан дастлаб огоҳлантирилди. Сўнгра майдондан четлатилди. Жамоаси эса яна бир тўп ўтказиб юбориб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Kicker