

Хабарларга кўра, Фрайбург университети тиббий спорт баҳолаш қўмитаси "Фрайбург" ва "Штутгарт"га боғлиқ саволлар борасида баёнот берди. Қўмита ўтган асрнинг 70 йиллар охири ва 80 йиллар бошида бу клублар анаболик (допинг) воситаларни қўллаганлини исботлаб берувчи далиллар келтирди. Велоспорт борасида ҳам шу можаро бошланган. Маълум бўлишича, бу клублар таъқиқланган препаратлар ишлаб чиқаришини молиялаштирган.



