

"Ўрунов умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Барчаси яхши. "Краснодар"га қарши ўйиндаёқ майдонга чиқиши мумкин. Агар мураббий ишонч билдирса, барчаси яхши бўлади", - дейди Газизов.
20 ёшли Ўрунов жорий мавсум икки бор РПЛ доирасидаги ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, "Краснодар" - "Уфа" ўйини 17 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.



