

"Биз сўнгги 11та ўйин (12та – championat.asia таҳририяти)да 8та ғалабага эришдик, аммо агар одамлар бизни "галактикос" ["Реал"] ёки "Барселона" деб ўйлашаётган бўлса, улар қаттиқ адашишади.
Мен чанқоқликни, бир-биримизга ёрдам беришни ва биргаликда ишлашни кўрмоқчиман", - дейди Гаттузо.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Наполи"нинг уй стадиони "Сан-Паулу" Марадона шарафига қайта номланиши маълум бўлган эди.



