

Ла Лига вакили январь ойида муносиб ярим ҳимоячи ва вингер билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Шу туфайли манба клуб Наитан Нандес ва Факунда Пельистрини кузатиб бораётганини маълум қилди.
Гаттузо ярим ҳимоя марказида тўп тепадиган футболчи айни пайтда клубнинг асосий нишони эканини билдирди. Шунингдек, у бу футболчи қаттиқ курашга шай бўлиши лозимлигини айтди. Мутахассис жамоа январда кучайиши кераклигини айтиб ўтди. 27 ёшли Нандес в 21 ёшли Пельистри шу мақсадда танлаб олинди.



