Гарет Бэйл Уэльс тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Tolibjon Qosimov
22 мар 2018
Бугун Хитой ва Уэльс миллий терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Бу ҳақда бироз олдин хабар берган эдик.

Ана шу беллашувда Райан Гиггз бошчилигидаги Уэльс таркибида Гарет Бэйл хет-трик қайд этди. Бу "Реал" юлдузининг терма жамоадаги биринчи хет-трики.

Шу тариқа, Бэйл Уэльс терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. Унинг термадаги голлари сони 29тага етди ва у афсонавий Иан Раш (28 гол)дан ўтиб кетди.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia