Галтье: "Бу ПСЖ учун катта йўқотиш. Неймар жамоада бўлса, сизда гол уриш учун қўшимча восита бўлади"

Sherzod Nurmatov
8 мар 2023
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье жароҳат олган Неймарнинг йўқлиги ҳақида фикр билдирди.

Бразилиялик футболчи мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

"Мен Неймар ҳақидаги муҳокамани ўқидим. Бу жамоа учун катта йўқотиш. У 17 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Жамоа мувозанатлироқ бўлдими? Ҳа, ярим ҳимоячилар ҳисобига. Аммо у яхшиландими? Неймар жамоада бўлса, сизда гол уриш учун қўшимча восита бўлади", – деди Галтье УЕФА матбуот хизматига.

8-март, чоршанба куни ПСЖ Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида "Бавария"га қарши майдонга тушади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Keepup