

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, икки клуб ҳам битимни имзолашга тайёр, фақатгина айрим деталларни ҳал қилиш қолди. Трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил этиши керак.
Галлахер — "Челси" тарбияланувчиси. Хавбек ўтган мавсум жамоа сафида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 9та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали 24 ёшли англияликни 50 миллион еврога баҳоламоқда.



