“Ғаллаорол” футбол клуби пахта йиғим-теримида ўз хиссасини қўшди

Narzulla Saydullayev
18 окт 2017
Миллий бойлигимиз бўлган пахтанинг йиғим- терим ишлари қизғин давом этмоқда.

Сайтимиз орқали ушбу мавсумда пахта йиғим- терим ишларида қатнашган футбол клублари ҳақида хабар берган эдик.

Жиззах вилоятини шарафини биринчи лига доирасида ҳимоя қилаётган “Ғаллаорол”  жамоаси аъзолари ҳам пахта йиғим- теримига ўз ҳиссаларини  қўшишди.

“Биз оммавий ахборот воситалари орқали юртимиз футбол жамоалари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётгани  ҳақида танишиб бораётган эдик. Юзага келган бўш вақтдан унумли фойдаланиб, жамоамиз мураббийлари  ва футболчилари билан биргаликда  пахта-йиғим теримида иштирок этиш ташаббуси билан чиқдик.Биз ҳам бугун юртимиз пахта хирмонига оз бўлса ҳам ўз хиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз ”-дейди “Ғаллаорол” футбол клуби вакили Элбек Имомназаров.

Дилдора Холбоева тайёрлади



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia