“Ғаллаорол” футбол клуби пахта йиғим-теримида ўз хиссасини қўшди
18 окт 2017 09:10
Янгиликлар
“Ғаллаорол” футбол клуби пахта йиғим-теримида ўз хиссасини қўшди
Миллий бойлигимиз бўлган пахтанинг йиғим- терим ишлари қизғин давом этмоқда.
Сайтимиз орқали ушбу мавсумда пахта йиғим- терим ишларида қатнашган футбол клублари ҳақида хабар берган эдик.
Жиззах вилоятини шарафини биринчи лига доирасида ҳимоя қилаётган “Ғаллаорол” жамоаси аъзолари ҳам пахта йиғим- теримига ўз ҳиссаларини қўшишди.
“Биз оммавий ахборот воситалари орқали юртимиз футбол жамоалари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётгани ҳақида танишиб бораётган эдик. Юзага келган бўш вақтдан унумли фойдаланиб, жамоамиз мураббийлари ва футболчилари билан биргаликда пахта-йиғим теримида иштирок этиш ташаббуси билан чиқдик.Биз ҳам бугун юртимиз пахта хирмонига оз бўлса ҳам ўз хиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз ”-дейди “Ғаллаорол” футбол клуби вакили Элбек Имомназаров.
Дилдора Холбоева тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар