

"Натижадан ҳафсалам пир бўлди. Яна бор имкониятларимизни ишга солдик. Ўз дарвозамиз олдида кўп вазиятларга йўл қўймадик ва имкониятларимиз ҳам бор эди, айниқса охирида, ўйин давомида ҳам. Лекин ҳа, олға силжишда давом этишимиз керак.
Умуман олганда, бу яхши ўйин бўлди. Унда кўплаб яхши жиҳатлар бор эди. Албатта, баъзи томонларни яхшилашимиз мумкин. Лекин умуман олганда, биз ҳақиқатан ҳам яхши ўйнадик",- деди Гвардиола.



