

Бугун тунда ўтадиган баҳс олдидан ҳимоячи Мессини дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб атади.
"Мессини тўхтатиш деярли мумкин эмас, ҳатто қоида бузиб ҳам. У шунчаки ўрнидан туради ва ўйнашни давом эттиради. Чунки, у футбол ўйнашни, дарвозага зарба беришни ва гол уришни хоҳлайди. У дунёнинг энг яхши ўйинчиси. У исталган нуқтадан гол ура олади, майдонда ҳаммасига улгуради ва биз ҳимояда кучлироқ бўлишимиз керак. Кубокни ютишни орзу қиламиз ва қандай ҳаракат қилишни биламиз", - деди Меркадо.




