Футзал. U-18 Ўзбекистон чемпионати. Бухоро чемпион + ФОТО

Tolibjon Qosimov
21 авг 2017
Футзал бўйича 18 ёшгача бўлган ўйинчилардан иборат жамоалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 2017 йилги мавсуми ўз якунига етди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган мусобақада Бухоро жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Фузули Хайруллаев бошчилигидаги бухороликлар финалда Дилшод Хайдарқулов бошқарувидаги Самарқандни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда мағлуб бўлган Хоразм ва Жиззах жамоаларига бронза медаллар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги финалда ҳам айнан шу жамоалар ўзаро беллашишган ва унда Самарқанд пенальтилар сериясида устун келган эди.

Ўзбекистон чемпионати (U-18)
Финал

19.08.2017

Самарқанд - Бухоро 0:2

Самарқандлик мухлис финалдаги мағлубиятдан кейин кўз ёшини тийиб тура олмади.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz