Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси устози сальвадорлик мураббийлар учун ФИФА курсларини ўтмоқда
Omonjon To`xtamirzayev
29 ноя 2023, 16:05
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес айни кунларда Эл Савадор мамлакатида бўлиб турибди.
ФИФА инструктори ҳисобланган испаниялик мутахассис сальвадорлик мураббийлар учун ФИФА курсларини ўтмоқда. Мазкур ўқув жараёнида маҳаллий Лига жамоаларининг 30 нафар мураббийлари иштирок этмоқда. Дарслар 1-декабрга қадар давом этади.