

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси тақдирлаш маросимида мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади. Унга кўра, "Fair-play" соврини Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига топширилди. "Қалдирғочлар" бутун мавсум давомида бор йўғи 12 та сариқ карточка олишган, қизил карточкалар қаторида эса нол рақами порлаб турибди.




