Футбол агенти билан ҳазиллашманг!

Aslanov Jasurbek
26 май 2017
Украинанинг “Днепр” клуби мураббий Хуанде Рамоснинг агенти олдидаги қарздорликни белгиланган муддат - 24 майга қадар бартараф этмади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА 23 февраль куни Украина жамоасига мураббий агенти олдидаги қарздорликни сўндириш учун 90 кун муддат белгилаган эди.

Агар агентнинг ҳуқуқшуноси ФИФА талаби бажарилмаганлиги юзасидан Халқаро Футбол уюшмасига мурожаат қилса, “Днепр” Украина биринчи лигасига “бадарға” қилиниши мумкин. Хабар берилишича, клубнинг агентдан қарзи 550 минг еврони ташкил этади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Футбол 24"