

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 23 ёшли италияликка АПЛга қайтган "Фулхэм" даъвогарлик қилмоқда.
Олдинроқ, чап қанот ҳимоячига "Вест Хэм" томонидан қизиқиш билдирганди.
Пеллегрини ўтган мавсум барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 9 млн еврога баҳоламоқда.



