

"Қаттиқ афсусдамиз. Сабаби биз "Реал" билан ўртадаги фарқни 10 очкога етказиб олишимиз мумкин эди. Бу ўйинда мағлуб бўлишимизни кутмагандик.
Рақиб ҳимояда яхши ўйин кўрсатди. Биз иккинчи бўлимда кўп бор тўпни ҳаводан етказишга уриндик, лекин янада яхшироқ ўйнаб, кўпроқ вазият яратишимиз зарур", - деди Френки де Йонг.



