Фрэнк Лэмпард "Челси"га қандай футболчилар кераклигини айтди

Mirjalol Normatov
3 май 2020
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ярим ҳимоячи Нголо Канте ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Мавсум тўхтатилгунга қадар бизда 4-5 нафар жароҳатланган футболчилар бор эди. Уларнинг орасидаги Канте сўнгги мавсумларни юқори савияда ўтказмоқда ва мураббийлар ҳам уни ажойиб равишда ишлатишди.

Ушбу мавсумда у фақатгина 40 фоиз ўйинларда қатнашди ва жуда кўп қийналди. Кўп ўйинларда унинг ўрни билинди. Шак-шубхасиз, Канте бизга керак.

У дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. "Челси" мураббийи бўлгунимга қадар ҳам у ҳақида кўп нарсаларни билардим. Энди эса у билан бирга ишлаяпман. Мана шундай футболчилар "Челси"га жуда ҳам керак", - деди Лэмпард.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal