

Хабарларга кўра, "темирйўлчилар" аллақачон футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган.
Рибери якунланган мавсум "Бавария" сафида 38та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассистга эришган.
Футболчи фаолиятини Франциянинг "Булонь" клубида бошлаган. У "Бавария" ва "Булонь"дан ташқари "Олимпик Алес", "Брест", "Мец", "Галатасарой" ва "Марсель" каби жамоаларда ҳам ўйнаган.
"Бавария"нинг собиқ ўйинчиси терма жамоа сафида 2006-2014 йиллар давомида ҳаракат қилган.




