Франциядаги ғалати қарор: "Страсбург" мураббийи Неймар ҳақидаги гапи учун дисквалификация қилинди

Tolibjon Qosimov
1 мар 2019
Франциянинг "Страсбург" клуби бош мураббийи Тьерри Лорей шартли равишда битта ўйинга дисквалификация қилинди.

Бунга сабаб у Франция кубоги 1/16 финал учрашувидан сўнг ПСЖ ҳужумчиси Неймар манзили томон фикр билдирган эди. Ўйиндан кейин Лорей Неймарнинг жароҳат олганидан ажабланмаганини айтганди. Чунки, бразилиялик ўзининг ўйин услуби билан рақиб ҳимоячиларини тез-тез қўпол ўйнашга мажбур қилади.

"Страсбург"га қарши баҳс 2019 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтган эди. Неймар ўшандан буён майдонга қайтгани йўқ.



Форвард 2018/2019 йилги мавсумда парижликлар сафида 23та ўйин ўтказди ва 20та гол уриб, 11та голли пас берди.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: lequipe.fr