Франция чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум

Alisher
22 янв 2021
"Лилль" ярим ҳимоячиси Юсуф Язижи Франция чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

24 ёшли туркиялик футболчига сўровнома иштирокчиларининг 55%и овоз беришди.

Язижи декабрда Лига 1 доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Иккинчи ўринни "Лион" форварди Тино Кадевере, учинчи ўринни эса унинг жамоадоши Карл Токо-Экамби эгаллади. Улар мос равишда 33 ва 12 фоиз овоз олишди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/UNFP