Франция чемпионати. 94-дақиқада киритилган гол “Монако”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Франция чемпионатининг 31-турида “Монако” сафарда “Генгам” меҳмони бўлди.

Учрашувда меҳмонлар ҳимоячиси Феликс Эбоа Эбоа 23-дақиқада ҳисобни очди. Монегаскликлар 90+4 –дақиқада Стефан Йоветичнинг голи эвазига сафардан бир очко билан қайтадиган бўлишди.

Айни пайтда “Монако” мамлакат чемпионати турнир жадвалида 16-поғонада бормоқда. Жардим шогирдлари ҳисобида 31 очко мавжуд. “Генгам” эса 20 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.


Manba: championat.asia