“Генгам” ҳужумчиси ЙТҲ сабаб вафот этди

У 23 ёшда эди.

“Генгам” клуби жамоа ҳужумчиси Натаэль Жюланнинг йўл-автотранспорт ҳодисаси сабаб вафот этганини маълум қилди. 23 ёшли Жюлан машина бошқарувини йўқотиб йўлдан ташқарига чиқиб кетган. Клуб футболчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасида 1 та ўйин ўтказганди.


Manba: “Генгам” расмий сайти