Фоден оёғидаги жароҳат сабаб бир ойга сафдан чиқди. "Сити" хавбеки "Тоттенхэм" ва "Арсенал"га қарши ўйнамайди

Alisher
9 авг 2021
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден жароҳат сабаб камида бир ой майдонга туша олмайди.

21 ёшли футболчи Италияга қарши Евро-2020 финал учрашуви олдидан ўтказилган машғулотда оёғига ортиқга юклама олган, аммо жароҳат кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.

Шундай экан, Фоден АПЛ доирасидаги "Тоттенхэм", "Норвич" ва "Арсенал", шунингдек ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Венгрия, Андорра ва Польшага қарши ўйинларни ўтказиб юборади.


AlisherMuallif
Manba: telegraph.co.uk