

23 ёшли италиялик футболчи "Уотфорд" сафида Чемпионшипнинг 32-туридан ўрин олган "Престон Норт Энд"га (2:2) қарши ўйинда дебют қилди. Жамоалар Престондаги “Деэпдале” стадионида ўйнашди.
Бове учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва 86-дақиқада майдонга тушди.
Ярим ҳимоячи 2024 йил декабрь ойида А Серия 2024/2025 йилги мавсум 14-турида "Фиорентина"нинг "Интер"га қарши ўйинида (3:0) майдонга йиқилиб, ҳушини йўқотди. Кейинчалик маълум бўлишича, у тутқаноқ хуружини бошдан кечириб, юраги тўхтаб қолганди. Футболчи Италияни тарк этишга мажбур бўлди, чунки лига қоидалари дефибриллятор билан майдонга тушишни тақиқлайди.



