

“Янги мавсумни катта иштиёқ билан кутаяпман. Ўйлайманки, ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. Мавсум давомида астойдил меҳнат қилиб, майдонда омадлироқ тўп тепиш ҳаракатидаман. Биз мураббийлар штабининг услубига мослашиш жараёнидамиз. Мавсумни муваффақиятли бошлаш учун яна бир ҳафта чин дилда тайёргарлик кўрамиз”, деди Коутиньо.



