

Ҳужумчининг қонидан кокаин топилгани учун бир йилга дисквалификация қилинганди.
ФИФА апелляцион қўмитаси унинг арзини қисман қондиришга қарор қилди ва унинг дисквалификациясини 6 ойга қисқартирди.
ФИФА баёнотига кўра, Герреронинг 6 ойлик дисквалификацияси 2017 йилнинг 3 ноябридан кучга кирган деб ҳисобланади ва 3 майга қадар у футбол ўйнай олмайди.
Хосе Паоло Герреро Перу терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 32та гол уришга муваффақ бўлган.




