ФФФ раҳбари: "Бенземанинг Франция терма жамоасидаги фаолияти якунланган"

Aziz Tukhtamuradov
3 июн 2018
Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Грэ "Реал" футболчиси Карим Бенземанинг танқидига ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ, Ле Грэ Бензема терма жамоа ўйин услубига мос келмаётганлиги сабаб чақирув олмаслиги ҳақида айтиб ўтганди. Кейин эса Бензема твиттер орқали "президент бу гаплари билан асл башарасини кўрсатгани" ҳақида ёзганди.

"Мен Бензема ҳақида ёмон гап гапирганим йўқ. Аксинча, у ажойиб футболчилигини айтганман. Аммо, унинг терма жамоадаги фаолияти якунига етган", - дейди Ле Грэ.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2015 йилда Вальбуэна билан боғлиқ муаммолар юзага келганидан буён терма жамоага чақирилмайди.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Goal.com