Фестиваллар мавсуми очиқ. "Қалдирғоч" Кубоги иштирокчилари маълум!

Nadirkhuja Yuldashev
6 мар 2017
10-12 март кунлари 2008 ва 2009 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги илк фестивалимиз старт олади.

"Championat.asia", "Best Sport Media" ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинаётган болалар байрамида жами 20та жамоа иштирок этадилар.

2008 йилда таваллуд топганлар мусобақасида12та клуб бўлса, яна 8та жамоа 2009 йилга тўғри келади.

2008 йил жамоалари: "Челано", "Насаф", "Насаф-2", "Олимпик", "Локомотив", "Пахтакор", "Мега Спорт","Бекобод", "Спартак", "Пахтакор-2", "Ёшлик", "Гулистон".

2009 йил жамоалари: БЎСМ-16, "Чилонзор", "Мега Спорт", "Пахтакор", "Пахтакор-2", "Спартак", "Локомотив", "Бекобод".


24-26 март кулари эса "Наврўз" Кубоги фестивали бўлиб ўтади. Унда 2006 ва 2007 йилларда туғилган футболчилар мусобақада ўзаро беллашадилар. 24та жамоа қатнашадиган фестивалда, ҳозирча 18та жамоа рўйхатдан ўтган. Улар орасида, Қўқон, Термиз, Бойсун, Косонсой, Самарқанд ва Андижон каби вилоятлардан ҳам жамоалар бор. 




Nadirkhuja YuldashevMuallif
Manba: championat.asia