

Жамоа раҳбарияти 15 декабрь куни ўтказиладиган "Манчестер Юнайтед" клубига қарши баҳсда ҳам мазкур мутахассисга ишонч билдирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Фергюсон "ирислар" устози Марку Силва истеъфога чиқарилгач, вақтинча муддатга бош мураббий вазифасини бажариб туриши эълон қилинганди. У "Эвертон" бошқарувидаги илк баҳсида Лэмпард бошқарувидаги "Челси"ни мағлуб этишни уддалади (3:1).



