Феллайни Моуриньонинг илтимоси қандай бўлганини айтди

Mirjalol Normatov
7 окт 2018
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни "Ньюкасл" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлим биз учун жуда ҳам қийин бошланди. Бироқ танаффусдан кейин биз агрессив ўйин кўрсатишни бошладик ва рақиб жарима майдончаси яқинида кўпроқ ўйнаб, вазиятлар ярата олдик.

Танаффусда мураббий биздан эркак бўлишимизни ва қўрқмасдан қаттиқ курашишимизни илтимос қилди. Хурсандман, унинг айтганларини бажара олдик", - деди Феллайни.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Daily Express