Феликснинг "Атлетико"дан кетиши ойдинлашмоқда. Унинг рақами бошқа футболчига берилди

Mirjalol Normatov
7 июл 2023
"Атлетико"даги 7-рақам Антуан Гризманнга берилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Бунга қадар 5 мавсум давомида Жоау Феликс ушбу рақам остида ҳаракат қилганди.

Умуман олганда Гризманн фаолиятининг катта қисмини 7-рақамда ўтказган: 4 мавсум "Реал Сосьедад"да, 5 мавсум "Атлетико"да. "Барселона"даги дастлабки мавсумини 17-рақамда бошлаган франциялик футболчи сўнгги икки мавсумни 7-рақамда ўтказди.

Гризманн "Барселона"га ўтганидан кейин Жоау Феликс "Атлетико"да ушбу рақам остида ўйнади. Энди унинг навбатдаги мавсумдаги тақдири сўроқ остида бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/Atleti