

"Бу нотўғри қарор эди. Четлатиш — ҳаддан ташқари қаттиқ жазо. Футболчини майдондан чиқариб юбориш учун бирорта ҳам асосли сабаб кўрмаяпман.
Бироқ, очиғини айтадиган бўлсак, бу қизил карточка мазкур қарама-қаршиликда асосий омил бўлмади. Биз 8 ёки 10 дақиқа ҳақида эмас, иккита ўйиндан иборат 180 дақиқа ҳақида гапиряпмиз. "Бавария" умумий олиб қараганда рақибидан яхшироқ ўйнади ва кейинги босқичга чиқишга лойиқ эди", — деди Магат.
Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган "Бавария" ярим финалда ПСЖ жамоаси билан куч синашади.



