

"Барселона" "Атлетико"ни Ла Лигадаги илк даврада 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўйиндаги ягона гол "матрасчилар"га тегишли бўлган, аммо Каталония клубида ижара асосида ўйнаётган Жоау Феликс томонидан урилган. Португалиялик Мадрид жамоаси мухлислари кўз ўнгида голни нишонлаганди.
"Бутун жамоа учун жуда қийин вазият бўлади. Менга эса ундан ҳам қийинроқ бўлади, аммо футболчиман ва бундай нарсалардан ўтишни ўрганишим керак", – деди Феликс.
Феликс жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.




