Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ

Khoja
22 дек 2025
"Андижон" ярим ҳимоячиси Фарход Соҳибжонов "бургутлар" билан хайрлашди.

Унинг навбатдаги жамоаси "Қўқон-1912" бўлиши кутилмоқда. 24 ёшли футболчи қўқонликлар сафига ўтишга яқин деб хабар бермоқда Нарзулла Сайдуллаев.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи "Андижон" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2020 йилдан бери ҳаракат қилиб келади, шу вақт ичида футболчи жами 122 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 8 та ассист бор.


KhojaMuallif
Manba: championat.asia