

Ўйиндан сўнг "лочинлар"нинг тажрибали футболчиси Фарруҳ Сайфиев фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, улардан фойдаланашимиз керак эди. "Пахтакор" ҳам ёшлар билан муносиб тўп тепди.
Суперлигада осон ўйин йўқ. Кўрдингиз, "Насаф" ҳам очко йўқотди. Ҳамма футбол ўйнашни билади. Ҳужум қилмаган тақдирда яхши ҳимояланса, бир очко нақд дегани.
"Пахтакор" майдонида олинган бир очконинг аҳамияти мавсум охирида билинади. Кейинги учрашувларда уларга омад тилайман", – дейди Фарруҳ Сайфиев.




